Манбанинг маълум қилишича, Бош вазир ўринбосари бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида тўхталиб ўтган. У ушбу натижага республикамизда олиб борилган кучли ижтимоий–иқтисодий сиёсат натижасида эришилганини айтди.
Қўчқоров якунига етаётган йилда камбағалликни қисқаритириш йўлида кўп ишлар қилинганини таъкидлади.
“Бизнинг энг катта натижамиз деб шуни айтиш мумкинки, пандемия даврида олиб борилган ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий сиёсат мамлакатда камбағалликни кўпайишига олиб келмади. Қашшоқликни келтириб чиқармади. Аҳолининг бирорта қатлами қашшоқликка тушмади. Нима ҳисобига бу кўрсаткичларга эришилди?”, – дейди Қўчқоров.
У шунингдек, «Темир дафтар»нинг аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, жорий қилинган ушбу дафтар орқали пандемия даврида юртимизда аҳолининг қийналиб қолмаслиги учун энг катта дастак бўлди. «Темир дафтар»нинг асосий вазифаси нафақат озиқ-овқат ёки пул тарқатиш, балки унинг дастлабки вазифаси кам таъминланган аҳолини ишга жойлаштириш экани маълум қилинди.