Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон президенти Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги бюджети тўғрисидаги қонуннинг ижроси юзасидан қарорни имзолади.
Ҳужжутга кўра, 2021 йилнинг 1 февралидан базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўмдан 245 минг сўмга оширилади.
Жорий йил февраль ойида эса БҲМ миқдори оширилмаган эди.
Таъкидлаш жоиз, базавий ҳисоблаш миқдори қуйидаги тўловларни амалга оширишда қўлланилади:
– солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва давлат хизматлари томонидан тақдим этиладиган бошқа тўловлар учун;
– патент, лицензия нархлари, маълум бир тадбиркорлик соҳаси билан шуғулланиш учун тўланадиган бошқа тўловлар, ташкилотларнинг устав ва бошқа фонд (капитал) миқдори ва ҳоказолар учун.
Аввалроқ мамлакатимизда жарима ва бошқа тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига қараб тўланар эди. Ойликлар ошиши билан жарималар, божлар ва бошқалар автоматик тарзда ошиб борар эди.