Ўзбекистон 500 миллион доллар қарз олади

Ўзбекистон 500 миллион доллар қарз олади
Ўзбекистон “Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 500 миллион доллар қарз олади. Бу ҳақда uznews.uz нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки билан шартнома имзоланган. Шартномага кўра, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион АҚШ доллари ажратади. Маблағлар 10,5 йил муддатга 5 йил имтиёзли даври билан берилади. Шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан 30 йилга 165 миллион доллар имтиёзли ва 85 миллион доллар имтиёзсиз қарз маблағлари жалб қилинади. Ушбу олинган қарзлар Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Ушбу маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш ва мониторинг жараёни Молия вазирлигига топширилди. Олинган қарзларни қайтариш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шод 3 январ 2021 18:54
    Корни катталар булиб еворади барбир нима кераги карз олишди Яна ер налоги ошараканда оддий халкга Яна кийин булади
  2. Кимсан 2 январ 2021 21:43
    Коррупция еб куймаса булди.
    1. Реалист 3 январ 2021 14:57
      Кимсан,
      Хеч шубҳасиз коррупция ейди,
      қайтариш эса халқ бўйнида.
      Ўзбекистон инкубатор-ку,
      миллионер етказиб берувчи.
      Бу кетишда дефольтга учрашимиз аниқ.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистон 500 миллион доллар қарз олади