Хабарингиз бор, шу йил 1 февралдан маош ва стипендиялар 10 фоизга оширилади. Шундан сўнг барчада ОТМларда контракт нархи ошадими деган ҳақли савол юзага келди.
Айни шу саволга жавоб олиш мақсадида бугун ушбу мавзуга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унга кўра, давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт нархи ошмайдиган бўлди.
Пандемия даврида оилаларнинг тўлов қобилияти пасайганлиги учун уларга енгиллик яратиш мақсадида ушбу қарорга келингани билдирилди.