Самарқанд вилоятида шу йил 14 декабрь куни исталган ҳарф комбинациясидаги илк авторақам аукционга қўйилган эди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу аукционнинг тугаш муддати 4 январь, соат 14:50 этиб белгиланган ва унинг бошланғич нархи 111 миллион 500 минг сўм бўлган. Маълум бўлишича, ўша авторақам сотилган. Аукционда нархлар оширилиб борилгани сабабли унинг сўнгги нархи 596 миллион 525 минг сўм бўлган ва у сотилган.
Ҳозирда ушбу рақамни ким олгани очиқланмаган. Шунингдек, юқорида қайд этилган нархдан ташқари, рақамни расмийлаштириш учун қўшимча 41 миллион 143 минг сўм ҳам тўланиши белгилаб қўйилди. Шундай қилиб, Самарқандда мана шу чиройли рақам умумий ҳисобда 637 миллион 668 минг сўмга сотилди.