Кеча, 10 январь куни қатор хорижий интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар чоп этилди. «Дарё» Марказий банк матбуот хизмати билан боғланиб, ушбу маълумотга ойдинлик киритди.
Марказий банк матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, янги банкнотларнинг чиқарилиши бўйича техник тайёргарлик бошланган. Бироқ, банкнота муомалага чиқиши бўйича аниқ сана белгиланмаган.