Тошкент вилоятида Жанубий Корея компанияси томонидан янги автомобил бозори қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 4-чорагигача фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган лойиҳа билан Evergreen Motors компанияси компанияси шуғулланади. Вилоят ҳокимлигида ҳудуд раҳбари компания вакиллари билан учрашиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун келишувга эришган.
Автомобил савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуасини қуриш учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер ажратилади. Лойиҳа қиймати 1 млн долларни ташкил этади. Таъкидланишича, мазкур марказда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам қурилади ва лойиҳа натижасида 100 та иш ўрни яратилади.