Маълум бўлишича, шу йил июнь ойигача ушбу тизим жорий қилинади. Йўловчининг қанча масофа юрганини аниқловчи мослама ўрнатилади ва шу орқали ким қанча пул тўлаши керак бўлган, табақалаштириган тизим ўрнатилади.
“Бугун метро йўналишлари узунлиги ортмоқда. Аммо 1-2 километр юрган одам ҳам 1400 сўм тўлайди, 10-15 километр фойдаланган одам ҳам 1400 сўм тўламоқда. Яқинда автоматлаштирилган тўлов тизимини татбиқ қилдик”, – дейди Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов.