Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия экспортини оширди. Бу ҳақда tolonews.com нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон қўшни давлатга электр энергия экспортини 300 мегаватга чиқарган. Ушбу ҳажмни 450 мегаватгача чиқариш режалаштирлаётгани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, аввалроқ Афғонистоннинг Ўзбекистондан электр энергияни импорт қилиш ҳажми 300 мегават бўлган. Лекин кейинчалик ушбу ҳажм 150 мегаватга камайган бўлган. Эндиликда экспорт-импорт яна ўша ҳажмга кўтарилди. Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси учун йилига 100 миллион АҚШ доллари тўлайди.