Ўзбекистонда бюджет пулларини талон-тарож қилишда қайси вилоят “етакчи” экани маълум бўлди. Бу бўйича маълумот Молия вазирлиги томонидан тақдим этилди.
Вазирликнинг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтган йили бюджет пулларининг мақсадли сафрланиши юзасидан мониторингига кўра, маҳаллий бюджетдан 175,3 млрд.сўмлик пулларни сарфлашда қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган. Хусусан, унга кўра 2020 йилда қуйидаги ҳудудларда маблағ сарфланишида хато камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Қашқадарё вилоятида – 26,1 млрд.сўм,
Андижон вилоятида – 19,8 млрд.сўм,
Сурхондарё вилоятида – 16,5 млрд.сўм,
Фарғона вилоятида – 14,4 млрд.сўм,
Тошкент вилоятида – 13,2 млрд.сўм,
Жиззах вилоятида – 13 млрд.сўм,
Самарқанд вилоятида – 13 млрд.сўм,
Сирдарё вилоятида – 12,9 млрд.сўм,
Наманган вилоятида – 12 млрд.сўм,
Хоразм вилоятида – 6 млрд.сўм,
Бухоро вилоятида – 3,6 млрд.сўм,
Навоий вилоятида – 2,4 млрд.сўм
Тошкент шаҳрида – 13,8 млрд.сўм,
Қорақалпоғистон Республикасида – 8,1 млрд.сўм.