Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромади 10 фоизга ўсди

Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромади 10 фоизга ўсди
2018 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромади 10 фоизга ўсиб, 286,3 трлн сўмни ташкил этди. Аҳоли жон бошига реал даромадлар 7,4 млн сўмга етди, дея хабар қилмоқда "Газета.уз".

2018 йилда Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 286,3 трлн сўмни, бир кишига ўртача ҳисоблаганда 8,7 млн сўмни ташкил этди, дея хабар қилди Давлат статистика қўмитаси. Аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 10,3 фоизни, аҳоли жон бошига умумий даромадлар 8,686 млн сўм, аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар эса 7,391 млн сўмни ташкил этди.

Умумий даромад доимий тушиб турадиган пул ва натурал кўринишдаги даромадларни ўз ичига олади. Реал даромад эса чакана нархлар ва тарифлар ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда реал харид қилиш қобилиятини англатади.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (16,262 млн сўм) ҳамда Навоий (13,579 млн сўм), Бухоро (10,825 млн сўм), Хоразм (9,146 млн сўм) ва Тошкент (9,076 млн сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилгани кузатилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Қорақалпоғистон Республикаси (6,311 млн сўм) ва Наманган вилоятида (6,801 млн сўм) қайд этилди.

Аҳоли умумий даромадининг 71,1 фоизи меҳнат фаолиятидан, 23,5 фоизи эса трансфертлардан иборат бўлди. Шунингдек, мол-мулкдан олинган даромадлар 3,5 фоиз, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар 1,8 фоизни ташкил этди.

Мол-мулкдан олинган даромадлар 33,5 фоизга ўсиб, 9,9 трлн сўмга етди. Бунда Тошкент шаҳрининг улуши 69 фоиздан иборат бўлди.

Трансфертлардан олинган даромадлар тузилмасида ижтимоий тўловлар (пенсия, нафақа, стипендия, дотация ва бошқалар) 38,7 фоиз, бошқалар эса (чет эллардан пул ўтказмалари ва бошқалар) 61,3 фоизни ташкил этди.

Пенсия, нафақа ва стипендиялар ҳажмининг ўзгариши аҳоли умумий даромадининг 2,3 фоизга ўсишини таъминлади. Чет элдан пул ўтказмалари ҳажми 64,6 фоизга, уларнинг аҳоли умумий даромадидаги улуши 3 фоизга ошди.

Хоразм (23,2 фоиз), Самарқанд (19,3 фоиз) ва Андижон вилоятларига хориждан энг кўп пул жўнатилган. Навоий (5,1 фоиз), Тошкент (5,4 фоиз) ва Жиззах (6,2 фоиз) вилоятлари аҳолиси энг кам пул олган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Жахонгир 30 январ 2019 19:47
    Даромадни ўсиши билан нархларни ўсиши хам солиштириладими ёки ....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромади 10 фоизга ўсди