Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши ҳосилнинг таҳминан неча фоизига зарар етказиши маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши ҳосилнинг таҳминан неча фоизига зарар етказиши маълум қилинди
Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиб кетгани ўрик, гилос, бодом, узум ва бошқа меваларнинг ҳосилига зарар етказади. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари маълум қилди.

Аналитикларнинг маълумотига кўра, мамлакатимизда ҳавонинг эрта исиб кетиши январь оҳири ва февраль ойлари бошида табиатнинг уйғонишига сабаб бўлди. Кўплаб мевали дарахтлар гуллади ва ҳосил беришга тайёрланаётган эди. Эндиликда ҳавонинг -12 даражагача совиб кетгани ҳосилнинг маълум қисмининг йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин.

Аналитиклар фермерлар ўртасида вазиятни қандай баҳолаётгани юзасидан сўровнома ўтказди. Сўровномада Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилояти фермрелари қатнашди. Фермерларнинг фикрича, ҳавонинг кескин совиши ҳосилнинг 30 фоизидан 80 фоизигача йўқотилишига сабаб бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, юқорида қайд этилган ҳудудлар Ўзбекистоннинг 70 фоизини ҳосил билан таъминлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши ҳосилнинг таҳминан неча фоизига зарар етказиши маълум қилинди