«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…
Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, ЎзРФА Ядро физикаси ва СамДУ Муҳандислик физикаси институтлари ҳамкорлигида ташкил этилган.

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…


«Физика-2024» III халқаро форумнинг асосий мақсади материя ва коинотнинг тузилиши, конденсирланган ҳолат физикаси, амалий физика каби йўналишларда дунё миқёсида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишишдир. Шунингдек, халқаро илмий алоқаларни янада кенгайтиришдан иборат.



Форумда АҚШ, Озарбайжон, Руминия, Россия, Белоруссия, Қозоғистон каби давлатлардан 154 нафар олим маърузалари билан қатнашмоқда.

Анжуманда материя ва коинотнинг тузилиши, конденсирланган ҳолат физикаси, амалий физика бўйича илмий изланишлар натижалари муҳокама қилинмоқда.

«Физика-2024» III халқаро форумини Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўзи билан очди.


Форумнинг ялпи мажлисида ЎзРФА президенти, академик Беҳзод Йўлдошев, АҚШ нинг Техас университети Нанотехнологиялар институти директори ўринбосари, ИТМО университети гибрид нано фотоника ҳамда оптоэлектроника лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Анвар Зоҳидов, Россиянинг Бирлашган ядровий тадқиқотлар институти директори, академик Григорий Трубников, Россия Фанлар академияси академиги Владислав Кҳомич, профессор Дилбар Ғуломовалар маъруза қилди.

Анвар Зоҳидов, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби:

- Бугун Самарқанд давлат университетида тарихий воқеа. Дунёнинг етакчи физик олимлари йиғилган. АҚШ нинг Техас, Россиянинг Москва, Дубна каби университетларининг илмий ходимлари долзарб мавзуларни муҳокама қилмоқда. Ушбу форумнинг мақсади физик муаммоларни аниқлаш ва келажак технологияларини янада ривожлантиришдан иборат. СамДУ да физика соҳасига оид 10 га яқин илмий мактаблар, замонавий лабораториялар фаолият кўрсатади. Шунинг учун халқаро форумни Самарқанд давлат университетида ўтказяпмиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, СамДУ ректори Рустам Холмуродов ташаббуси билан Марказий Осиёда ягона бўлган Самарқанд Квант маркази ташкил этилди. Мазкур марказ замонавий технология ва физиканинг энг юқори натижаларини қўлга киритиш имкониятини яратади.

Кҳомич Владислав, Россия Фанлар академияси академиги:



- «Физика-2024» III халқаро форуми МДҲ давлатлари учун муҳим ўрин тутади. Форумда соҳага оид энг долзарб маърузалар тингланмоқда. Қайсидир маънода сўнгги йилларда физикага оид халқаро тадбирларларнинг нуфузи пасайиб қолган эди. Самарқанд давлат университетида бугунги тадбирнинг ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлди. Хорижлик олимлар мазкур форумга катта қизиқиш билдирмоқда ва юқори савияда ўтказилаётганлигини алоҳида эътироф этмоқда. Анжумандаги маърузалар фаннинг ривожланиши учун хизмат қилишига ишонаман.

Илҳом Содиқов, ЎзРФА Ядро физикаси институти директори, академик:



- Самарқанд давлат университетида ўтказилаётган халқаро форумда ёш тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар ҳам иштирок этмоқда. Бу уларнинг катта ютуғи деб биламан. Тадбирда иштирокчилар томонидан энг долзарб мавзуда маърузалар қилинмоқда. Янги ихтиролар ҳақида баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Анжумандаги ёш тингловчилар ўзлари учун муносиб йўналиш ёки илмий раҳбар танлаши, етакчи олимлардан бир қатор тавсиялар олиши, ҳамкорликда нуфузли журналларда мақолалар эълон қилиши, халқаро грантларда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда. Тадқиқотчилар бундан унумли фойдаланишига ишонаман.

Халқаро форум 25 апрелга қадар давом этади…


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети Тожикистон педагогика институти билан ҳамкорлик қилади…

Самарқанд давлат университетига Тожикистон педагогика институти ректори, профессор Ансорий Муаззамхон Қудратзода бошчилигидаги делегация...
12-06-2024, 09:19

Самарқанд давлат университети: Япониялик олимлар билан ҳамкорликнинг янги даври бошланди...

Самарқанд давлат университетига Япониянинг Киото университети профессори, Ўзбекистон-Япония САТРEПС лойиҳасининг раҳбари, Кенжи Танака...
12-06-2024, 09:17

Самарқанд давлат университети: 21 май - Кутубхоначилар куни муносабати билан тадбир ўтказилди...

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов СамДУ да фаолият...
21-05-2024, 23:19

Самарқанд давлат университети: “Антропоген ландшафтшунослик: тадқиқот методлари, модернизация ва барқарор ривожланиш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди...

Илмий-амалий анжуман Ўзбекистондаги “Антропоген ландшафтшунослик” илмий мактаби асосчиси, география фанлари доктори, профессор, “Эл-юрт...
21-05-2024, 23:15

Инсон хотираси азиз Академик Ботир Валихўжаевнинг “Танланган асарлар”и тақдимоти бўлиб ўтди…

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Ботирхон Валихўжаевнинг уч жилдли “Танланган асарлари”...
17-05-2024, 23:18
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…