Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президенти Амир Ҳоссеин Мирабади бошчилигида делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда томонлар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Эроннинг Шараф технология университети билан қўшма технопарк марказини очишга келишилди.
Учрашув сўнгида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…
Делегация аъзолари учрашувдан сўнг СамДУ Биокимё ва Муҳандислик физикаси институти фаолияти билан танишди.