Самарқанд давлат университетида Япониянинг Тоттори университети ваколатхонаси очилди…

Самарқанд давлат университетида Япониянинг Тоттори университети ваколатхонаси очилди…
2023 йил 15-16 февраль кунлари Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Япониянинг Тоттори университети президенти, профессор Ҳиромтсу Накажима билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга кўра, Самарқанд давлат университетида Тоттори университети ваколатхонаси очилиши белгиланганди.

Самарқанд давлат университетида Япониянинг Тоттори университети ваколатхонаси очилди…


Бугун Самарқанд давлат университетида Тоттори университети ваколатхонаси тантанали очилди.

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, АҚШ нинг Техас университети Нанотехнологиялар институти директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Анвар Зоҳидов, Тоттори университети Қурғоқчил минтақаларда таълим ва тадқиқотлар халқаро маркази директори ўринбосари Атсуши Тсунекава, Тоттори университети қишлоқ хўжалиги факультети декани, профессор Киня Акаши ва Тошиҳико Кинугаса ҳамда Япониянинг САТREPС лойиҳаси аъзоси профессор Кристина Тодеричлар иштирок этди.



ZOOM платформаси орқали Тоттори университети президенти, профессор Ҳиромтсу Накажима, Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳатори Такаши, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, JICA-Ўзбекистон офиси раҳбари Бито Ёшибумилар қатнашди.

Ушбу ваколатхонанинг асосий вазифаси Тоттори университети олимлари томонидан қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган янги инновацион ишланмалар ва билимларни Ўзбекистонга трансфер қилиш, синовдан ўтказиш ҳамда амалиётга кенг жорий қилишга қаратилган.

Тоттори университетининг СамДУдаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг 50 фоиздан ортиқ қисмини эгаллаган қурғоқчил минтақалардан самарали фойдаланиш, ушбу ҳудудларда чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шу орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қиладиган ишланмаларни жорий қилади.

Ушбу ваколатхона олдига қўйилган мақсад-вазифаларни амалга оширишда Тоттори университети таркибидаги Қурғоқчил минтақаларни тадқиқ қилиш халқаро маркази ва унинг етакчи олимлари бевосита иштирок этади.


Таъкидлаш лозимки, мазкур халқаро марказ қурғоқчил минтақалардан илмий асосланган ҳолда самарали фойдаланиш, хусусан, шўрланган ва сув тақчил ҳудудларда деҳқончиликни ривожлантириш бўйича дунё даражасида эътироф этилган Япониядаги ягона марказ ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур ваколатхона нафақат аграр йўналишда, балки муҳандислик, ахборот технологиялари соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва бу борадаги янги билимларни мамлакатимизга трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Самарқанд давлат университетида ташкил этилган мазкур нуфузли ваколатхона нафақат Тоттори ва Самарқанд давлат университетлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради, балки Япониянинг бошқа нуфузли университетлари билан ҳам ўзаро алоқа ўрнатиш имкониятини беради.

Мулоқот давомида мутассадилар ваколатхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзининг фикр ва таклифларини илгари сурди, асосий вазифалар белгилаб олинди.


Сув тежовчи замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, чанг-тўзонларни олдини олиш, молекуляр генетика ютуқлари асосида қурғоқчилик ва шўрга чидамли янги навларни яратиш бўйича тадқиқотларни олиб боришга келишилди.

Аграр, озиқ-овқат хавфсизлиги, экология соҳаларида магистратура ҳамда докторантура босқичлари бўйича кадрлар тайёрлаш режалаштирилди. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйиладиган бўлди.


Ваколатхона раҳбари сифатида профессор Кристина Тодерич тайинланди.

Маълумот учун, Тоттори университети ҳамкорлигида Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтида замонавий иссиқхона қурилган.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университетида Япониянинг Тоттори университети ваколатхонаси очилди…