“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…
Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди.

Ота-оналар Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишди. Ўқув жараёнларида иштирок этиб, лабораториялар, кутубхона, музейлар, ётоқхоналарни кўздан кечирди.

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…



Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ғояси асосида яратилган фильм ота-оналар эътиборига ҳавола қилинди. Фильмда оддий оиладан чиқиб, билим олиш орқали юқори натижаларга эришган қаҳрамонларнинг ҳаёт йўли акс эттирилган.

Фильм намойишидан сўнг Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов ота-оналар билан мулоқот қилиб, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги роли, чет тилларини ўрганишнинг аҳамияти, талабаларга яратилган шароитлар ҳақида алоҳида тўхталди.




- 2004 йил Самарқанд давлат университети математика факультетини тамомлаганман, - дейди Малика Қўшназарова. – Қизим, Рухшона СамДУ география ва экология факультети 1-курс талабаси. Университетни аввалги ва ҳозирги ҳолатини таққосладим. Жуда катта ўзгаришлар бўлган. Ҳашаматли бинолар қад ростлаган. Хоналар замонавий, рақамлаштирилган. Ўқиш учун барча шароит етарли. Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим.



- Ота-оналар билан учрашувда фильм намойиш этилди. Фильм қаҳрамонларининг ҳаёти ота-оналар учун ўрнак, - дейди Шоира Мўминова. – Ҳар бир фильм қаҳрамони ночор оиладан чиқиб, соҳаси бўйича юқори чўққиларни забт этган. Бунга уларнинг яхши ўқиши, билим эгаллашдаги матонати ва ота-оналарининг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлганига гувоҳ бўлдим. Ўғлим Бекзоднинг ўқиши учун энг яхши шароитларни яратиб бераман.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Академиклар Самарқанд давлат университетининг иқтидорли талабалари билан учрашди...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси...
7-05-2024, 21:58

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…