Бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори, Бадминтон федерацияси раиси ҳамда Шахмат федерацияси раиси бўлиб ишловчи Азиз Абдуҳакимов қайси лавозимдан маош олишини маълум қилди. Абдуҳакимов бу ҳақда Дарё нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтди.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, у фақатгина Бош вазир ўринбосари лавозимидан маош олади. Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимлари бирлаштирилганини айтди.
Таъкидлаш жоиз, Абдуҳакимов бир нечта лавозимда ишлаётгани учун танқид қилинади. Маълумот ўрнида, Абдуҳакимов 2018 йил май ойида Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди.