Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котибининг хабар қилишича, бу бўйича Президент фармони имзоланган ва эндиликда ушбу тизимда фаолият юритувчиларнинг маоши 3 босқичда оширилади.
1-босқич: 2021 йил 1 апрелдан;
2-босқич: 2021 йил 1 сентябрдан;
3-босқич: 2022 йилдан бошлаб.
Бунда учинчи босқич якунига кўра жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни ташкил қилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда, – дейди матбуот котиби Бобур Туляганов.