Унинг сўзларига кўра, ҳоким 5-6 млн сўм маош олади.
Барча ходимларимга, хусусан ўзимга ҳам мукофот пулини бир хил белгилайман. Агар мен ўзимга “премия” ёзмасам, менга қаердандир пул келиб туради деб ўйлаб қолишлари мумкин. Кўпроқ белгиласам ноҳақлик бўлади. Улар мендан кам ишламайди. Лекин айрим ходимларим мендан кўпроқ мукофот пули олиши ҳам мумкин. Уни ўзим белгилайман. Улар ҳақиқатда ажралиб турган ва кўпроқ ишлаган ходимлардир, – дейди ҳоким.