Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов, 2-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари, OʻzLiDeP вилоят ва туман кенгаши раҳбарлари қатнашди.
Ф.Усмонов ҳовлисидаги 7 сотих иссиқхонадан йилига 3-4 марта карам етиштиради. Бу тажрибасини оммалаштириш орқали "Темир дафтар"га киритилган оилаларни жалб этиш ҳақида тавсиялар берилди.
“Уйғур" маҳалла фуқаролар йиғинининг драйвери томорқаларда карам етиштириш бўлиб, ўтган йили маҳалланинг ўзидан Россия Федерациясига 20 тонна карам экспорт қилинди.
Маҳалла раисининг таъкидлашича, бу ердаги жами 540 та хонадон томорқасидан 340 тасида иссиқхона қурилган. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида самарали иш ташкил этилган. Етиштирилган сабзавот маҳсулотлари ички ва ташқи бозорга мунтазам чиқарилади. Аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан зарур кўчатлар берилмоқда. Молиявий имконияти чекланган оилаларга иссиқхона қуриб берилаётир.
А. Мусаев,
ЎзА мухбири
ЎзА мухбири