Ўзбекистондаги Артель компанияси Танзания Бирлашган Республикаси билан ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди.
Компаниянинг хабар қилишича, ушбу давлатга қисқа муддат ичида 100 минг долларлик телевизорлар етказиб берилган.
Компания маҳсулотларига хорижда талаб ошиб бораётганлиги ҳам таъкидланди. Шунингдек, умумий экспорт миқдори 2020 йилда 2019 йилдаги кўрсаткичдан 32 фоизга ўсгани ҳам маълум қилинди.