Хабарингиз бор, “Layf Water” масъулияти чекланган жамияти 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. У ерда Хитойдан келтирилган сув қадоқлаш ускунаси ёрдамида минерал сув қадоқланади. А.Хаитов қадоқлаш ускунасининг ишлаши, қадоқланаётган маҳсулот сифати, таркиби, унинг фойдали хусусиятлари билан қизиқди. Шунингдек, заводда ишлаётган ёшлар билан суҳбатда бўлди. Тадбиркорни ўйлантираётган масалалар хусусида суҳбатлашди.
— Айни пайтда заводимизда 20 нафар иш ўрни яратилган, — дейди “Layf Water” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Жаҳонгиров. — Асосан шу маҳаллада яшовчи ёшлар меҳнат қилишмоқда. Дастлаб, корхонамизда “Hydrouzel” ёрлиғи остида 0.5, 1, 1.5, 5 ва 10 литрли идишларга қадоқланган газли ва газсиз минерал сув ишлаб чиқарила бошланган бўлса, ҳозирга келиб, 0, 5 литр ҳажмдаги шарбатларни ҳам қадоқлаяпмиз.
Корхона тўлиқ қувват билан ишга туширигандан кейин, иш ўрни яна 10 тага кўпаяди.
Учрашув ниҳоясида корхонада ишлаётган 10 га яқин ёш партия аъзолигини қабул қилди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, корхонада партиянинг Бошланғич партия ташкилоти ҳам иш бошлайдиган бўлди.
ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати