Олий Мажлис Қонунчилик палтасида шу йил 6 апрель куни автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдурахмон Абдувалиев ушбу муҳокама вақтида 1 км йўлни таъмираш учун қанча пул сарфланишини маълум қилди.
Абдувалиевнинг сўзларига кўра, Гулистонда 1 км йўлни таъмирлаш учун 950 минг доллар кетган. Абдувалиев солиштириш мақсадида Туркияда 1 км йўлга 2 млн доллар сарфланишини маълум қилди.
Муҳокама вақтида шунингдек, йўл таъмирлашда коррупция борлиги таъкидланди. Транспорт вазири соҳада коррупцияга қарши кураш олиб борилаётганини ҳам айтиб ўтди.