Кластернинг бошқа майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сабзавотлардан ташқари дуккакли маҳсулотлар ҳам етиштирилади ва улар Россия, Афғонистон, Покистон ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. 2021 йилнинг ўзида экспорт қилинган маҳсулотлар 500 минг АҚШ долларига етди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур кластер иссиқхонасини бориб кўрди.
Шунингдек, тадбиркор томонидан қурилаётган 2,5 тонна сиғимга эга совутгич қурилишини ҳам кўздан кечирди.
А.Хаитов тадбиркорга кластер фаолиятини янада кенгайтириш борасида таклиф ва тавсияларини берди, тадбирикорни қийнаётган муаммолар ҳам эътибордан четда қолмади.
ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати