Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O`zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Самарқанд вилоятидаги учрашувлари доирасида Оқдарё туманидаги “AFROSIYOB JEANS TEKSTIL” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
O`zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитовга корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати, экспорт салоҳияти, ишлаб чиқарилаётган товар турлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур корхона асосан пахта хом ашёсини қайта ишлаб ундан ип-калава маҳсулотларини тайёрлаб ҳамда шу жойнинг ўзидан экспортбоп кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади ва чет эл давлатларига экспорт қилади. Бу ерда тумандаги 600 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган. Уларнинг кўпчилигини “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ташкил этади.
Учрашув ниҳоясида корхонада ишлаётган 50 нафарга яқин ёшлар партия аъзолигини қабул қилишга келишиб олинди. Шунингдек, корхонада партиянинг Бошланғич партия ташкилоти ҳам иш бошлайдиган бўлди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати