Спикер ўринбосари “Аёллар дафтари”га киритилган 14 нафар хотин-қизга иссиқхона қуриб берадиган бўлди

Спикер ўринбосари “Аёллар дафтари”га киритилган  14 нафар хотин-қизга иссиқхона қуриб берадиган бўлди
Халқимиз азалдан ризқ ундириш, боғ яратишнинг ҳадисини олган. Томорқасидан самарали фойдаланиб, йилига 3 маротабагача ҳосил олишни яхши билади. Зеро, томорқа бандликни, мўл-кўлчиликни таъминлашнинг энг самарали йўлидир.

Давлатимиз раҳбари ҳам вилоятларга ташрифи чоғида томорқадан юқори ҳосил ва даромад олаётган омилкор инсонлар тажрибасини кенг жорий қилиш, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экилишини ташкил қилиш лозимлигини кўп маротаба таъкидлайди.

Хўш, нега? Бунинг замирида сизу бизни бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшашимиз, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечириши ётибди.

Каттақўрғон тумани томорқачилари экин майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ўзига хос тажрибага эга. Буни Мундиён маҳалласида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари иштирокида ушбу ҳудудда ташкил этилган кўргазмали семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳайитов ҳам иштирок этиб, томорқанинг оила даромадини оширувчи муҳим омил эканини, маҳаллаларга “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини татбиқ қилишнинг афзалликларини йиғилганларга тушунтирди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.

–Томорқа – ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи ҳисобланади, – деди А.Ҳаитов.– Шу боис, сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юриб, аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётганини ўрганяпмиз. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ҳайдалмаган ерларини ҳайдашга, уруғ ва кўчат билан таъминлашга ёрдам беряпмиз. Бугунги семинарда кам таъминланганларга қандай экинлар экиш кераклиги амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди. Иқлим-тупроқ шароитларидан келиб чиқиб иссиқхоналар барпо этиш юзасидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Семинар давомида маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 29 нафар хотин-қизларнинг 14 нафарига Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ихчам иссиқхоналар қуриб бериладиган бўлди.

Муҳокамалар жараёнида “Аёллар дафтари”ни юритишни қонуний асослари, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, аҳолига деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Спикер ўринбосари “Аёллар дафтари”га киритилган 14 нафар хотин-қизга иссиқхона қуриб берадиган бўлди