Ўзбекистонда авторақам сотиш бўйича рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу йил дастлабки уч ойда 62 миллиард сўмдан ортиқ бўлган маблағга рақамлар сотилган. Бу ўз навбатида рекорд экани айтилмоқда. Таққослаш учун – 2018 йилнинг I чорагида 12,1 миллиард сўмлик, 2019 йилда 36,2 миллиард сўмлик ва 2020 йилда 43,2 миллиард сўмлик рақамлар сотилган.
Шунингдек, битта чиройли авторақам сотиш бўйича ҳам рекорд ўрнатилгани айтилмоқда. Унинг таркибида учта “7” борлиги аниқ экани таъкидланмоқда. Лекин унинг ҳарфлар комбинацияси очиқланмаган. Рақам пойтахт Тошкентда рўйхатдан ўтгани ва 441,5 миллион сўмга сотилгани маълум қилинди.