Ташриф доирасида дастлаб «Амударё томорқа хизмати» МЧЖ кластери қурилиши жараёни ва ташкилий ишлари билан танишди.
Томорқачиларга 12 турдаги хизмат кўрсатиши белгиланган кластер яқин вақт ичида тўлиқ ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган бўлиб, жами 5 млрд 27 миллион сўм маблағ Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан ажратилган. Ҳозирда қурилиш ишлари якуний босқичида.
Спикер ўринбосари кластер қурилиш ишлари ва фаолиятини бошлаган йўналишлар билан яқиндан танишди.
Аҳолига ва бозорларимизга арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш ва бозор нархларининг барқарорлигини таъминлашда аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ушбу муносабат билан Спикер ўринбосари тумандаги томорқачилар фаолияти билан ҳам танишди. Ташриф доирасида “Қиличбой” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Нуримов ва “Холимбег” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаро Ж.Юлдашевларнинг томорқа майдонлари кўздан кечирилди.
Ташриф давомида Холимбег ОФЙ ҳудудидаги «Уста Аллаёр» фермер хўжалиги ва Дурман ОФЙ ҳудудидаги «Пирназаров Турабой» фермер хўжаликларида маҳаллий ёшлар билан учрашди.
Ушрашувда «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида ёшларга экин майдонлари ажратиб берилиб, экин майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати