Давлат солиқ қўмитаси томонидан мамлакатимизда хорижий компаниялар фаолияти ҳамда улар тўлаган солиқ бўйича маълумот берилди.
Хабар қилинишича, 2021 йилнинг 1 апрелигача мамлакатимизда 26 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.
Шунингдек, хорижий электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар биринчи чоракнинг ўзида 4,3 млрд сўм солиқ тўлагани маълум қилинди.
Шу билан бирга, хорижий электрон хизмат кўрсатувчи компаниялар ўтган йили қанча солиқ тўлагани бўйича ҳам маълумот тақдим этилган.
Facebook - 5,9 млрд сўм
Google — 3,4 млрд сўм,
Apple — 1,9 млрд сўм,
Netflix — 190 млн сўм,
Boooking.com — 181 млн сўм,
«Яндекс» — 136 млн сўм солиқ тўлаган.