Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида АИ-95 маркали бензин ишлаб чиқарила бошланди. Бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 19 майдан заводда ишлаб чиқарилган ушбу маркали бензин биржа савдосига қўйилган.
Бензин заводда сўнгги вақтларда амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлар натижасида ишлаб чиқарила бошланган. Завод ахборотида ушбу янги бензин хоссалари янада яхшилангани маълум қилиниб, у чиқинди гази билан заҳарланиш даражаси паст бўлган олий навли бензин сирасига кириши таъкидланди.