UzavtoMotors раҳбари Рустам Ражабов Хоразмга уюштирилган пресс-турда автомобиль нархи ҳақида берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ражабов ҳозирда нарх ошиши ҳақида ўйлангани йўқлигини айтган. У яқин келажак ҳақида аниқ бир нарса дея олмаслигини, лекин 2021 йилда автомашиналар нархи ошмаслиги аниқлигини таъкидлаб ўтди.
Раҳбар ҳозирда Labo юк ташувчи машиналари нархи тушиши кутилаётганини ва ушбу жараён устида ишланаётганини айтиб ўтди.