Хабарингиз бор сўнгги кунларда юртимизнинг деярли ҳар бир бурчагида “Андижон музқаймоғи” сотилмоқда. Ушбу музқаймоқ турининг савдоси ривожлангач, унинг соҳта турлари ҳам кўпайиб кетди.
Интеллектуал мулк агентлиги ушбу музқаймоқ турининг соҳта турлари кўпайиб кетмаслиги ҳамда тадбиркорнинг бошлаган иши касодга учрамаслиги учун музқаймоқни ишлаб чиқараётган тадбиркорга мурожаат қилган. Агентлик тадбиркорга “Андижон музқаймоғи”ни бренд сифатида рўйхатдан ўтказишни таклиф қилган. Айни вақтда музқаймоқ бренд сифатида рўйхатдан ўтказилаётгани маълум қилинди.
Агентликнинг маълум қилишича, ушбу музқаймоқ Андижон шаҳар, Индустриал кўчаси, 12 уйда истиқомат қилувчи Мадрахимов Ҳикматуллоҳ Неъматулло ўғлига тегишли.