Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев Chevrolet Equinox’нинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги нархини солиштирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Депутатнинг ёзишича, Қозоғистонда ушбу автомобилни ишлаб чиқариш ва сотиш бошланган. Қўшни давлатда Equinox’нинг нархи 13 490 000 тенге (310 млн.сўм атрофида) экани таъкидланди. Кушербаев ушбу автомобиль Ўзбекистонда 414 млн.сўмга сотилаётганини ва икки давлатдаги нарх орасидаги фарқ 104 млн.лигини таъкидлаб, орадаги фарққа битта яхши Nexia ёки Cobalt келишини айтди.
Депутат Ўзбекистонда ҳеч қайси бир завод ёпилишини истамаслигини, лекин ҳаммаси инсоф билан бўлишини хоҳлашини таъкидлаб ўтган.