Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 июнь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари икки кун давомида амалий ташриф билан ҳудудда бўлиб, энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишади ҳамда бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.
Шунингдек, вилоят иқтисодиётининг «драйвери»га айланиб бораётган анорчилик ва ипакчилик тармоқлари ривожига алоҳида аҳамият қаратилиши маълум қилинди.