Ғўриндаги текстил корхонасида 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти

Ғўриндаги текстил корхонасида 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти
Шеробод туманидаги «Ғўрин» маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган “Шеробод текстил инвест” масъулияти чекланган жамияти айни пайтда бир йилда 14 минг тонна ип-калава йигириш қувватига эга. Мазкур текстил “Sax cluster” таркибидаги ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, унда 650 нафар шерободликлар меҳнат қилишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур корхона фаолияти билан танишди. У ерда меҳнат қилаётган ишчиларга яратилган шароитлар ҳамда етиштирилаётган ип-калава маҳсулотининг тайёрланиш жараёни билан қизиқди.

— Ушбу корхонада 3 йилдан бери меҳнат қиламан, — дейди Жумагул Сайфиддинова. — Менинг вазифам лабораторияда пахта толасининг намлиги, нур қайтариш коэфициенти, пишиб етилганлик даражаси каби хусусиятларини тўлиқ текширувдан ўтказаман. Ушбу таҳлиллар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини белгилайди ва бу жиҳат экспортга йўналтиришда муҳим ҳисобланади.

Дарвоқе, текстиль корхонаси 2020 йилда 11, 239,524 АҚШ доллари миқдорида экспорт қилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилнинг биринчи чорагида 8.159,18 АҚШ доллари миқдорига етди. Маҳсулотлар Россия, Туркия ҳамда Хитойга экспорт қилинмоқда.

Айтиш керакки, “Sax cluster” таркибида 14 минг пахта толаси ишлаб чиқариш қувватига эга пахта заводи, зараркунандаларга қарши биомаҳсулот ишлаб чиқарадиган биофабрика, экспорт корхонаси, агрохизмат, тикувчилик фабрикаси ҳамда Қизириқ пахта заводи каби корхоналарни ўз атрофида жамлаган йирик кластер корхонаси ҳисобланади. Бу корхоналарда минглаб ёшларимиз, хотин-қизларимиз иш билан таъминланган.

Партия етакчиси тадбиркор билан суҳбатда фаолиятини янада кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар турини янада ошириш ва бу йўлда партия ўз ёрдамларини беришда доимо тайёр эканликларини билдириб ўтди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ғўриндаги текстил корхонасида 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти