Қодиров интервью давомида UzAuto Motors юзасидан ўз позицияисни билдирди. Аввалроқ Қодиров компания манфаатларини ҳимоя қилган эди ва унинг фаолиятини танқид қилганларга қарши фикри билдирган эди.
Муаммо автомобиль нархида эмас, балки аҳолининг шунча даромад топа олмаётганидадир. Бизда сотиб олиш қобилияти паст. Халқ ўз пулига сифатли автомобиль харид қила олиши керак. Мен компания очиқчасига қиммат автомобиль сотиши тарафдори эмасман. Мен рақобатбардош муҳитга ўтилиш тарафдориман, – дейди Қодиров.