Маълум бўлишича, йиғилишда нарх-наво ошиб бораётганига тўхталиб ўтилган. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев гўшт нархини мўтадил қилиш учун қандай ишлар қилиниши кераклигини айтиб ўтди.
Энг тез етиштириш имконияти бўлган маҳсулот бу парранда гўшти. У халқимизга жуда керак, тухум жуда керак. Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунақа имкониятни биз ҳеч қайси ташкилот, йўналишга ҳеч қачон яратмаганмиз. Нима учун? Кескин равишда парранда гўшти билан тухумни кўпайтириб олишимиз керак. Ана шунда гўштнинг нархи мўтадил бўлади, – дейди Президент.