Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида Бохтар шаҳрида Ўзбекистон — Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу форумда Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги вакиллари иштирок этган. Мазкур тадбирда иккита ташкилот ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
Унга кўра, икки давлат ҳамкорликда автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этишга келишиб олган. Таъкидланишича, икки давлат вакиллари томонидан имзоланган шартномаларнинг умумий қиймати 730 млн долларни ташкил этади.