Ўзбекистонда гўшт ва сабзавотларнинг нархи ошиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил май ойида инфляция 10,9 фоизни ташкил қилиб, бу апрель ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоизга кўп демакдир. Бунга озиқ-овқат махсулотлари нархининг май ойида 13,6 фоиздан 14,4 фоизгача тезлашиши сабаб қилиб кўрсатилган. Ўз навбатида нархнинг ошишишига жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган. Шу билан бирга, бу йил қиш-баҳор мавсумида кузатилган об-ҳаво шароити ҳам бунга таъсир қилган.
Таъкидланишича, бундан кейин ҳам гўшт маҳсулотлари ва сабзавотлар нархи ошиши хатари мавжуд бўлиб, марказий банк томонидан бунинг сабаби сифатида об-ҳаво келтирилган.