Тошкентда жойлашган собиқ миллий хавфсизлик хизматининг марказий биноси сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган бинони сотиш бўйича ўтказилган тендерда “METROPOL GROUP” МЧЖ ғолиб бўлган. Таъкидланишича, бино 210 миллиард сўмга сотилган.
Агентликнинг қўшимча қилишича, ҳозирда “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖни хусусийлаштириш жараёнлари давом этмоқда.