Ўзбекистонда судьяларнинг ойлик маоши қанчалиги маълум қилинди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, судьяларнинг ойлик маоши 16 миллион сўмдан бошланади. Таъкидланишича, уларга 18-тариф разрядидан 21- разрядгача бўлган оралиқда маош белгиланган.
Судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоровнинг маълумот беришича, судья оладиган ойлигининг ярми Ўзбекистон шароитида бемалол бир оиланинг ойлик харажатларини қоплашга етади. Унинг қўшимча қилишича, судьялар маошининг ярмини бир йил давомида тўпласа, машина ҳам олиши мумкин.