Ўзбекистонда “UzAuto Motors” заводида Chevrolet’нинг яна иккита модели ишлаб чиқарилади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Компания маълумотига кўра Асаакадаги “UzAuto Motors” заводида иккита – Onix ҳамда Tracker моделлари ишлаб чиқарилади.
Маълум қилинишича, ушбу жараённи йўлга қўйиш ишлари 15 июлдан 21 августгача бўлган даврда амалга оширилади. Таъкидланишича, дастурни амалга ошириш учун хориждан 500 нафарга яқин мутахассислар жалб қилинган.