Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳурматли тадбиркорлар!
Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятига Давлат аралашувини имкон қадар чеклаш борасида сўнгги йилларда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Айнан хусусий тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда Бизнес омбудсман институти жорий этилди. Шунингдек бевосита Бош Вазирга бўйсунувчи тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарда Бош Вазир қабулхоналари ташкил этилди. Бундан ташқари айнан шу йўналишда Савдо саноат палатаси ва бир неча жамғарма ва агентликлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бирга айнан шу йўналишларда келиб тушаётган мурожжатлар таҳлили соҳада айрим тадбиркорларнинг индивидуал муаммоларидан ташқари ҳали ҳам ўз ечимини топмаган тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан тадбиркорлар фалиятини Давлат оргалари томонидан назорат қилишдаги муаммолар, солиқ тизимидаги қўшилган қиймат солиғини амалиётга жорий этишда юзага келаётган тушунмовчиликлар, банк кредитларини узайтириш ва мижозларга индивидуал ёндошув тизимининг йўқлиги, ер майдонлари ажратиш ва коммуникация тармоғига уланишдаги муаммолар шулар жумласидандир.

Ҳеч кимга сир эмас, айрим муаммолар шахсан Давлат раҳбари томонидан кўтарилиб назоратга олингандан сўнггина ўз ечимини топмоқда.
Тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни, уларга бўлган эътибор натижаси ўлароқ яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, Республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Бизнес омбудсман, тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Савдо саноат палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида 11-00 қисқа рақам ва (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари шу ташкилотларнинг интернет тармоқлари орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларингизни етказиш мумкин.

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмасдан индивидуал ёки умумлашган тарзда очиқ мулоқотга киритилиши режелаштирилган.

Бизнес Вакил Девони матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 26 июл 2021 13:53
    Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!
    Цензорлар ўқисин юқоридаги гапларни.
    --------------=----=-------------
    Коррупцияни йўқотмагунча хеч қачон тадбиркорлик ривожланмайди,бари бефойда.
    Солиқлар нихоятда кўп,хаммаси тадбиркорликни йўқ қилиш учун чиқарилгандек.
    Цензурачи тоғалар чиқармаса керак бу шархни хам, худди олдингиларидек.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ҳурматли тадбиркорлар!