Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам ойлик олувчи касб эгалари маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан эълон қилинди.
Сатистик маълумотга кўра, молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида фаолият юрутувчилар ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражасини (7 111 000 сўм) олишади. Бу республика кўрсаткичидан 2,4 баробар юқори экани таъкидланди.
Мамлакатимизда энг кам ойлик олувчилар эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритиши маълум бўлди. Улар ўртача 2 049,0 минг сўм олади. Шу билан бирга, энг кам ойлик олувчилар қаторида ўқитувчилар ҳам бор.