Бугун, 29 июль куни Марказий банк бошқаруви йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда кескин қимматлашиши кутилаётган товар ва хизматлар маълум қилинди.
Унда айтилишича, иқтисодиётда сезилган инфляция ва инфляцион кутилмалар даражасининг юқори қолаётганлиги ҳамда уларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгаришига таъсирчанлигининг юқорилиги инфляцион вазиятни янада кучайтириши мумкин.
Кейинги ойларда пандемия билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариши шароитида дори-дармонлар, тиббий хизматлар ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ошиши мумкин. Буни олдини олиш, карантин билан боғлиқ чекловларнинг умумий овқатланиш, транспорт ва етказиб бериш хизматлари соҳаларидаги нархларга таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Гўшт маҳсулотлари ва қорамоллар импорти ҳажмининг ошиб боришига қарамай ички бозорларда гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиш динамикасининг сақланиб қолади.