Ўзбекистонда амалдорлардан бири 2020 йилнинг август ойида 80 млн сўм ойлик олгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Sirdaryo Xabarlari» хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғига ўтган йили август ойида салкам 80 млн сўм ойлик ёзилган. Мансабдор бошқа ойларда анчагина кам ойлик олганини тарқалган фотосуратларда кўриш мумкин.
Манбанинг ёзишича, ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.