Шавкат Мирзиёев йиғилишда энергетика соҳасида кўп қарорлар қабул қилингани ва янги раҳбарлар қўйилганини таъкидлаб, трансформация бўйича илк қадамларни ташланганини айтди.
Президент соҳада жуда катта изланишлар қилинганини, лекин булар ўзининг натижасини бермаётганини алоҳида таъкидлади.
Жорий йилнинг ўзида 917 млн куб газ импорт қилдик. Бу жуда катта рақам, иккинчидан, импорт қилганда ўзимиз пул тўлаяпмиз, валютага олиб келаяпмиз. Бу келажакда нима бўлади?
Уч йилда берган [нефть-газ соҳасига] 1 млрд 400 млн доллар пулимиз ўз натижасини бермаяпти, десак, бу ҳам тўғри бўлади. Свет бўйича, айниқса, газ бўйича одамлар биздан жуда норози. Иқтисодий манфаатдор нуқтаи назаридан ўзи имкониятларимиз қандай? Бу имкониятлардан қандай фойдаланамиз? Нима натижа беради?, – дейди Президент.