Кўрик-танлов давомида сўзга чиққанлар юртимизда хотин–қизларнинг эмин–эркин фаолият юритишларини таъминлаш, хусусан аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилганлиги, партиянинг ушбу йўналишдаги дастурий мақсад ва вазифалари изчиллик билан амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.
"Ишбилармон аёл” кўрик–танлови вилоят босқичи якунида талабчан ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”," "Замонавий ташаббускор аёл", “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Замонавий ташаббускор аёл”, "Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” сингари номинацияларнинг ғолибаларига ҳам ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Асхор Истамов,
ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши фаоли
ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши фаоли