Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади
Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.

Маълум бўлишича, бу бўйича Президент фармони имзоланган ва унга кўра,

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азик 18 август 2021 18:15
    Бу халк учун яхшиликка эмас.Энг яхши йули маошларни кутариш эмас ишлаб чикаришни кутариб нархларни тушириш.Чунки маош 10% ошармиш деб миш миш чикиши бн нархлар аллвкачон 20% га кутарилган булади.Бунака фукаропарварликдан кимга нафу кимга зарар англаш кийин эмас.Нархлар мустахкамлигига эришилгунча бунака фукаропарварликни тухтатиб турган маъкул манимча.
  2. Abdul Raxmon 18 август 2021 12:50
    Нархларга катъий Давлат назорати урнатиш лозим.
  3. Реалист 18 август 2021 11:17
    Мен барибир овоз бермайман,
    ҳеч қайси номзодга, хўрозқандга алданмайман.
    Барибир эртадан нарх-наво ўсиб,
    бу 1,1 ни йўққа чиқаради.
    Кўзбўямачиликдан бошқа нарсани билишмайдия.
  4. Адолат 18 август 2021 10:59
    Ҳар сафар бу ҳақидаги хабар эълон қилинганида жуда кўпчиликда ўзига хос бир хавотир пайдо бўлади. Бу хавотирнинг сабаби эса нарх-навонинг кескин кўтарилиб кетишидир. Бугундан эътиборан бозорлардаги нарх-наво 10 фоизга эмас, балки 20-25 фоизга кўтарилган бўлса ажаб эмас. Сабаби узоқ йиллардан буён юқоридаги хабар эълон қилингандан эртаси куниёқ нарх-навонинг кескин кўтарилиши одатий ҳолга айланиб бўлган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошади