Ўзбекистонда йил бошидан буён бензин қимматлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, шу йилнинг биринчи ярмида бензин 17 фоизга қимматлаган. Йил бошидан бери эса 38,9 фоизга қимматлаган.
Ўз навбатида пропан нархи ҳам ошган. Ўтган июнь ойи давомида нарх 8,7 фоизга ўсган. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган деярли ҳамма бензинлар Бухоро вилоятида ишлаб чиқарилади.